Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди
2024-12-12 13:53:23 27
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси билан ҳамкорликда ташкилланган пресс-тур доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Матбуот анжумани давомида тумандаги ишлаб чиқариш, саноат ва оилавий корхоналар фаолияти, экспорт салоҳияти, туман тадбиркорларининг янги ташаббуслари ва соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Матбуот анжуманида “BNBM Building Materials Central Asia” корхонаси раҳбарияти саноат корхонаси фаолияти, ишлаб чиқариш салоҳияти, экспорт режалари ҳамда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
“DOU SHANFENG - BNBM” хорижий корхонаси 1979 йилда Хитойда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонга Президент ташаббуси билан хорижий инвесторлар учун яратилган қулайликлар туфайли кириб келди. Бугунги кунда корхонада гипсокартон маҳсулотлари ва енгил пўлат профиллар ишлаб чиқарилмоқда.
Хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда корхона маҳаллий аҳоли учун 150 га яқин доимий иш ўрни яратди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида 4,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган.
Матбуот анжумани якунида бу каби инвестицион лойиҳалар маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш, экспорт кўламини кенгайтириш ва аҳоли учун янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.