Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида эҳтиёжманд оилаларнинг томорқаларига 9 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экилди
2024-12-12 14:08:01 3070
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Учкўприк туманида жорий йилги “кузги дарахт экиш мавсуми” кенг кўламда ташкил этилмоқда.
Туманнинг ҳар бир ҳудудида давлат хизматчилари ва фаоллар иштирокида турли мевали, манзарали дарахт кўчатлари экилиб, яшил майдонлар сони ортиб бормоқда. Ташаббускор тумандошларимиз ҳам атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, ҳудудларни боғу бўстонга айлантиришга муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Бугун Фарғона вилояти прокуратураси ва Учкўприк тумани ҳокимлиги ташаббуси билан спорт мактабида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўргазмали семинар ўтказилди. Унда вилоят прокурори ўринбосари Отабек Тошматов, туман ҳокими Қодиржон Эркабоев, сектор раҳбарлари, нуронийлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирок этди.
Кўргазмали семинар доирасида туман ҳокимлиги томонидан 435 та эҳтиёжманд оилаларга 5 минг туп мевали, 4 минг туп манзарали дарахт кўчатлари бепул тарқатилди.
Шу куннинг ўзида мазкур кўчатларнинг барчаси Фарғона вилояти прокуратураси масъуллари, туман секторлари раҳбарлари, эҳтиёжманд оилаларга бириктирилган ташкилотлар вакиллари, маҳаллалар фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирокида томорқаларга экилди.