Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида “Ўзбек-қирғиз чегара олди ҳудудлари бизнес форуми” бўлиб ўтди

 2024-12-12 14:12:01    3080

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Ўзбек-қирғиз чегара олди ҳудудлари бизнес форуми” бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон Республикасининг Жалолобод, Ўш, Боткен вилоятларидан 40 нафардан зиёд тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этди.
Бизнес форум иштирокчилари дастлаб “Бобошбек” савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишишди. Ишлаб чиқариш цехларидаги иш жараёнини кузатишиб, маҳсулотлар сифати, нархи ва турлари, шунингдек, экспорт ҳажми ва географияси ҳақида батафсил маълумот олишди.
Бугунги кунда “Бобошбек” ишлаб чиқариш ва савдо мажмуасида тайёрланаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Озарбайжон каби қатор давлатларда ҳам харидоргир.
Туман иқтисодий салоҳиятининг юксалишига хизмат қилаётган мажмуада айни кунда 212 та трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та кичик савдо расталари ва 2 та замонавий логистика маркази ташкил этилган.
Шу жойнинг ўзида Фарғона ва Қирғизистон корхоналари иштирокида B2B мулоқотлар ўтказилиб, савдо ва инвестициявий келишувларга эришилди.