Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида “Ўзбек-қирғиз чегара олди ҳудудлари бизнес форуми” бўлиб ўтди
2024-12-12 14:12:29 3082
Бизнес форум иштирокчилари “Меҳригиё” корхонасида тиббиёт ва экотуризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва янги лойиҳалар билан танишишди.
Доривор ўсимликлар етиштириш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонада шифобахш гиёҳлардан юздан зиёд тиббий ва косметик маҳсулотлар тайёрланмоқда.
Ўзбекистон туризм объектлари рўйхатига киритилган корхонада айни кунларда лаванда, годжи, папайя, мушмула, қаҳва, киви, банан каби цитрус мевалардан тортиб, резавор ўсимликлар, турли доривор гиёҳлар етиштирилмоқда.
Қирғизистонлик меҳмонларга маҳсулотлар кўргазмаси, папайя, банан, годжи, киви, зайтунзорлардан иборат саломатлик боғи бўйлаб экосаёҳат, тиббиёт туризми ҳақида батафсил маълумот берилди. Шифобахш маҳсулотлар савдоси, экосаёҳат ва тиббиёт туризми борасида ҳамкорлик юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.