Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Миллий либослар – қадриятларимиз кўрки

 2025-01-14 09:23:55    420

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани оила ва ҳотин-қизлар бўлими, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда 1-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамкорлигида "Миллий либослар – қадриятларимиз кўрки" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 
Хотин-қизлар ўртасида миллий либосларимиз ва қадриятларимизни тарғиб этиш мақсадида ташкилланган тадбирда халқимизнинг кўп асрлик ўтмиш маданияти, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, шунингдек, ташқи қиёфа ва либос борасидаги ўзига хос хусусиятлари яна бир бор намойиш этилди.
Тадбирда миллий матолардан тикилган замонавий либослар барча ёшдаги ўзбек қиз-аёлларига ярашиши, қолаверса, бу каби кийимлар халқимиз, айниқса, ёшларимизда миллий қадриятларимизга бўлган ҳурмат туйғуларини янада юксалтириши таъкидланди.