Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактаблардаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув хоналари замонавий жиҳозланмоқда

 2025-01-14 09:25:37    421

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув хоналарининг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий базасини 2024-2028 йилларда босқичма-босқич мустаҳкамлаш дастури тасдиқланган эди.
Унга кўра, 2028 йилга қадар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитиладиган 10,3 мингта таълим муассасаларидан 2 минг 55 тасида синфхоналар тегишли тартибда жиҳозланиши белгиланган.
Айни кунларда Учкўприк туманидаги мактабларда ҳам чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитиладиган синфхоналар белгиланган талаблар асосида замонавий жиҳозланмоқда.
Қайд этилишича, ЧҚБТ жараёнида ўқувчиларга Қуролли Кучларимизнинг асосий вазифалари ҳамда умумҳарбий низомлари талаблари, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари, ҳарбий хизмат ва Ватанга қасамёднинг аҳамияти тушунтириб борилади.