Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри

 2025-01-14 09:26:46    1123

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирда Қуролли Кучларимиз бугунги кунда нафақат юртимиз тинчлиги ва осойишталигининг таянчи, балки ўзбек халқи ватанпарварлиги, бирлиги ва қудратининг ҳақиқий рамзига айлангани қайд этилди. 
Ҳарбийлар томонидан ташкил этилган кўргазмали чиқишлар, қурол-аслаҳалар намойиши орқали иштирокчилар Қуролли Кучларимиз ҳақида маълумотларга эга бўлишди.
Ҳарбий оркестр жамоасининг ватанпарварлик мавзусидаги куй-қўшиқлари йиғилганларга кўтаринки руҳ ва байрамона кайфият улашди. Шунингдек, фахрий қоровулнинг маҳорат билан намойиш этган саф юришлари тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди. 
Ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар мамлакатимизда “Халқ ва армия – бир тану бир жон” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этишда, халқ ва ҳарбий хизматчилар ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлашда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбига мардлик, Ватанга муҳаббат, ҳарбийлик касбига ҳурмат туйғуларини сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.