Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича семинар ўтказилди
2025-01-14 09:28:37 1125
Учкўприк туманида аҳолига берилган ер майдонларида "Бир контур – бир маҳсулот" тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича амалий семинарлар ташкил этилмоқда.
“Катта кенагас” ва “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган семинарда туман ҳокими ўринбосарлари Жаҳонгир Бегматов ва Шуҳратжон Позилов, кадастр агентлиги ва тижорат банклари масъуллари, деҳқон хўжаликлари, онлайн аукцион орқали ер майдонлари ажратилган ёшлар ҳамда эҳтиёжманд оилалар вакиллари иштирок этди.
Семинарда аҳолига ажратилган ерлардан унумли фойдаланиш, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида талаб юқори бўлган маҳсулотларни етиштириш, экспорт қилиш ҳамда Президентимизнинг 2024 йил 5 апрель кунги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
“Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳудудларда тупроқ-иқлим шароити, деҳқончилик маданияти, маҳсулот сотиб олувчи кластер, кооперациялар, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналар талаби асосида қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилиши лозимлиги қайд этилди.
Шу боисдан, аҳолига ажратилган ер майдонларида “Бир контур –бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилиши белгилаб олинди.
Аҳолининг ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиши ва юқори даромад топишига қаратилган бу каби амалий семинарлар барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилмоқда.