Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри

 2025-01-14 14:28:14    1897

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Учкўприк туманида ҳам кенг нишонланмоқда. Байрам муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

 

“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган бугунги байрам тадбирида мудофаа, миллий гвардия ҳамда ички ишлар бўлимлари ходимлари, ҳарбийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Тадбир аввалида Учкўприк тумани ҳокимининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Ташкилотчилар Ватан тинчлиги йўлида фидойилик кўрсатган фахрийларни, мудофаа бўлими ходимлари ва ҳарбий таълим устозларини байрам билан қутлашди. Тадбир иштирокчиларининг бир гуруҳига туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмасининг ташаккурномалари ва эсдалик совағалари топширилди.

 

Маданият бўлими санъаткорларининг жасорат, Ватанга садоқат тараннум этилган концерт дастури ҳамда 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.