Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк тумани Мудофаа ишлари бўлими ходимларига замонавий компьютерлар топширилди

 2025-01-17 09:48:24    1533

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Учкўприк тумани Мудофаа ишлари бўлими ходимлари билан учрашув ташкил этилди. 
Учрашув аввалида туман ҳокими Қодиржон Эркабоев, туман прокурори Ўктамжон Йўлчиев, туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов бўлим ходимларини байрам билан самимий қутлаб, уларнинг самарали фаолиятини алоҳида эътироф этишди. 
Мамлакат таянчи ва халқимиз фахри бўлган миллий армиямизни янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни ҳудудларда самарали татбиқ этишда Мудофаа ишлари бўлими ходимларининг меҳнати муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
Бўлим ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида уларга замонавий компьютерлар тўплами топширилди.