Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” натижасида 29-умумтаълим мактаби биноси замонавий қиёфа касб этмоқда

 2025-01-28 10:48:46    1779

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб масалалари ҳал этилмоқда.
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
Айни кунларда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 2-мавсуми доирасида таклифлари ғолиб деб топилган 3 та умумтаълим мактабида ҳам таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда.
“Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 29-умумтаълим мактаби биносини таъмирлаш бўйича билдирилган ташаббус 4 минг 172 та овоз тўплади. Мазкур ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ ажратилди.
Лойиҳа доирасида таълим муассасасининг эскирган эшик ва деразалари янгиларига алмаштирилиб, ўқув биноларини жорий таъмирлаш ишлари давом этмоқда.