Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактабларда ўтказилган “Оталар мажлиси” тадбирлари 15 минг нафардан зиёд оталарни қамраб олди

 2025-01-28 10:52:42    1779

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги 56 умумтаълим мактабида ўтказилган “Оталар мажлиси” тадбирлари 15 минг нафардан зиёд оталарни қамраб олди. 
“Оталар мажлиси” тадбирларида туман ҳокимлиги масъуллари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда миллий гвардия вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, устозлар иштирок этиб, фарзанд таълим-тарбиясида оталар масъулиятини ошириш юзасидан ўз тавсияларини билдиришди.
Тадбирларда мактаб ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, оталарнинг фарзанд тарбияси ва таълимидаги ўрни, мажбурияти ва масъулиятини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкиллаш, уларни касбга йўналтириш, ўқувчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, оталар мактаб раҳбарлари ҳамда устозлар билан фарзандларининг тарбияси, таълими, давомати, мактаб формаси, касб танлаши, келгусидаги мақсадлари хусусида ўзаро фикр алмашишди.