Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

×

 2021-03-04 12:14:46    738

PDF yuklash
Chop etish


Kun.uz сайтида “Оқтепадаги муаммолар: Ижтимоий соҳа объектларига эҳтиёж бор; йўл, интернет ва электр энергияси таъминоти яхшиланиши керак” номли материал эълон қилинди. Унда Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Оқтепа қишлоғида янги мактаб ва болалар боғчаси қуришга эҳтиёж борлиги, қишлоқ врачлик пункти ва дорихона йўқлиги, шунингдек, йўл ва электр таъминотидаги муаммолар қайд этилган.

Бугун тумандаги барча раҳбарларнинг асосий вазифаси аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларга ечим топиш ва пировард натижада халқни рози қилишга қаратилган. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида хонадонма-хонадон юриб, бу борада тизимли иш олиб боришмоқда. Ички йўлларни таъмирлаш, электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ижобий ишлар амалга оширилган.

“Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини, жумладан, Оқтепа қишлоғига ҳам туман ҳокими ва прокурори кўп марта бориб, аҳоли ва мурожаатчилар билан учрашган. Кўтарилган муаммолар жойида тўлиқ ўрганиб чиқилган ва уларни босқичма-босқич ҳал этиш бўйича амалий ишлар бошланган.

Жумладан, 1 800 метр ички кўчаларга шағал ётқизилган, асоий йўлнинг 600 метр қисми жорий таъмирланган. “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини биносида жорий таъмир ишлари амалга оширилган. МФЙ ҳудудидаги Милтиқчи, Урганжи ва Оқтепа қишлоқлари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатувчи “Истиқбол” қишлоқ врачлик пунктида қурилиш-таъмирлаш ва иситиш тизимини тўлиқ янгилаш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар бу ерда қарийб 150 миллион сўмлик иш бажарилган.

Оқтепа қишлоғидаги сув минораси таъмирланиб, янги сув насоси ўрнатилган ва аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланган.

Маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминотини яхшилаш мақсадида Милтиқчи қишлоғида жойлашган қуввати 250 кВА бўлган трансформатор 400 кВА га алмаштирилди, қўшимча ўрнатиш учун 1600 кВА қувватли янги трансформатор олиб келинган.

Қишлоқдаги 41-мактабни инвестиция дастурига киритиш бўйича таклиф туман ҳокимлиги ташаббуси билан берилган ва 2021 йилда мактаб учун қўшимча ўқув биноси ҳамда спорт зали қурилиши бўйича қарор қабул қилинган. Мактаб ҳудудининг кичиклиги ва бўш ер майдони йўқлиги қурилиш ишларини бошлашни ортга сурмоқда.

Туман ҳокими томонидан маҳалла ичидаги спорт майдончаси ер майдони мактаб қурилиши учун таклиф сифатида кўрсатилган. Бироқ ушбу таклифни маҳалла аҳолиси маъқулламаган.

Шунинг учун туман ҳокимлиги мактаб биносини эски бинонинг ўрнида 3 қаватли қилиб қуриш, спорт майдонида эса ёпиқ спорт зал ва иккита футбол майдончаси барпо этиш таклифини берган. Бу таклиф Халқ таълими вазирлиги томонидан маъқулланиши керак.

Оқтепа қишлоғида 2003 йилгача фельдшерлик-акушерлик пункти бўлган. Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар натижасида бирламчи тиббиёт муассасалари мақбуллаштирилиб, Оқтепадан 1,5 километр масофадаги Милтиқчи қишлоғида Қишлоқ врачлик пункти очилган. Ҳозир ушбу ҚВП 14 минг аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Белгиланган масофа, аҳоли сони ва қамрови меъёрларига кўра, бу ерда қўшимча ҚВП очишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас.

Шунга қарамасдан, Оқтепа қишлоғидаги ўрта тиббиёт ходимларига ўз-ўзини банд қилиш асосида рухсатномалар бериш орқали бирламчи  ўрта тиббий хизмат сифати ва қамровини ошириш кўзда тутилган.

Туман электр тармоқлари корхонасининг маълум қилишича, эскирган тармоқлар ўрнига босиқчма-босқич янги тармоқлар тортилмоқда. Оқтепа қишлоғини ўз ичига олган “Истиқбол” МФЙда аҳолининг мурожаатига асосан 700 метр тармоқ 2021 йилда реконструкция қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, 2021 йил давомида барча эскирган ёғоч таянчлар янгисига алмаштириб берилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур масалалар туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ва унинг тегишли ўринбосарлари, масъул ташкилот раҳбарлари, Kun.uz мухбирлари, мурожаатчилар иштирокида ўша куннинг ўзида муҳокама қилинган. Ҳар битта муаммога алоҳида муносабат билдирилиб, уларни ҳал этиш чоралари ва муддатлари тўғрисида батафсил маълумот берилган.