Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“БИЗ ЭНДИ ЕР ЭГАСИМИЗ!” – УЧКЎПРИКДА “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ИШСИЗ ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИБ БЕРИЛМОҚДА

×

 2021-03-23 09:52:52    642

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган яна 40 нафар ишсиз ёшга деҳқончилик учун ер ажратиб берилди.

Туманда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитини янада яхшилаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида айни йўналишда берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилган, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиш истагида бўлган ишсиз ёшларга деҳқончилик учун ер ажратиб бериш ишлари давом этмоқда.

Мазкур тадбирларнинг давоми сифатида “Бобошбек фермер хўжалиги”, “Муллаев Муқимжон Зиёси”, “Аброрбек қувонч нури” фермер хўжаликлари тасарруфидаги экин майдонидан 4 гектар ер Бобошбек, Яккатут, Катта кенагас маҳаллаларида истиқомат қилувчи 40 нафар ишсиз ёшга 10 сотихдан ажратиб берилди.

Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Ботиржон Шокиров, ҳоким ўринбосарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Ёшлар бандлигини таъминлаш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан биридир. Уларга зарур даромад манбаини яратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликни бошлашига кўмаклашиш, бу борада жиддий чоралар кўриш – доимий эътиборимизда. Сизларга берилган ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳалол меҳнат қилиб, мўл ҳосил олишингизга ва оилангиз даромадига муносиб ҳисса қўшишингизга ишонаман”, – деди тадбирда сўз олган туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев.

Шу ернинг ўзида соҳа мутахассислари томонидан ёшларга эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди. 

“Етти йилдан бери Россия ва Қозоғистонда ёлланма ишчи бўлиб меҳнат қилардим. Карантин сабаб, йўллар ёпилгач, вақтинча ишсиз қолдим. Бугун бизга 10 сотихдан ер беришди. Бу ердан унумли фойдаланиб, картошка ва сабзавот маҳсулотлари етиштирмоқчиман. Бир йил давомида шу ерда меҳнат қилсам, четга чиқиб иш излаб юришимга зарурат қолмайди. Президентимизга ва барча раҳбарларимизга раҳмат айтаман”, – деди Достон Нуралиев.

Маълумот учун, шу кунга қадар туманда маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияси ва ишчи гуруҳ аъзоларининг “хонадонбай” ўрганишлари асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз, мигрант, ногиронлиги бор ва ижтимоий кўмакка муҳтож 273 нафар ёшга деҳқончилик учун ер ажратиб берилди.