Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЯНГИ КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2021-03-23 09:55:05    621

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприкдаги янги кичик саноат зонасида 109 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади ва 1200 дан зиёд иш ўрни яратилади.

Тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишда кичик саноат зоналари алоҳида аҳамиятга эга.

Учкўприк туманида ёшлар иштирокидаги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида бўш турган 15 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил этилиб, тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳалари жойлаштирилмоқда.

Мазкур кичик саноат зонасида тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатлари билан ўнлаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритади, ҳудуд аҳолиси ишли бўлади. Ички ва ташқи бозор учун саноат маҳсулотларининг тури кўпаяди.

“Тожик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида қарийб 109 миллиард сўмлик 50 та лойиҳа амалиётга тадбиқ этилади. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 1200 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.