Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲАР БИР МУРОЖААТ АЛОҲИДА НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

×

 2021-03-23 09:56:20    668

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказмоқда.

Туман ҳокимининг навбатдаги қабулида Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган қабулда фуқаролар томонидан турли масалаларда билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

Туман ҳокими билан мулоқотда фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр, банк кредитлари, моддий ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш каби масалаларга оид таклиф ва мурожаатлар билдирилди.

Шу куни қабул давомида 27 нафар жисмоний ва юридик шахс иштирок этиб, улар томонидан билдирилган 30 та турли йўналишдаги масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 11 тасига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, 7 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ижроси маълум муддат талаб этадиган 12 та мурожаат эса жойига чиқиб ўрганиш ва чора кўриш учун тегишли масъулларга бириктирилди.