Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ҚЎЙИЛГАН ПОЙДЕВОРДИР

×

 2021-03-23 09:57:35    632

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев 55-умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан танишди.

Мазкур таълим масканида бугунги кунда 630 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларга 42 нафар устоз-педагоглар сабоқ беришади.

Туман ҳокими таълим-тарбия жараёни, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, ўқув дарслари ва тўгараклар фаолияти билан қизиқди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан мулоқот қилиб, улар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

Мактаб кутубхонасида 900 дан ортиқ бадиий, илмий-оммабоп китоблар, 10 мингга яқин электрон қўлланмалар мавжуд. Туман ҳокими кутубхона фаолияти билан танишиш асносида китоб фондини янада бойитиш мақсадида мактабга ҳокимлик томонидан янги адабиётлар олиб берилишини маълум қилди.

Мактабнинг компьютерлар билан таъминланиш ҳолати ўрганилиб, информатика хонаси учун 5 та замонавий компьютерлар тўплами етказиб берилди.