Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДЕПУТАТЛАР “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”НИ ТАСДИҚЛАШДИ
2021-03-23 10:01:18 734
Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги – XXVI сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.
Сессияни Халқ депутатлари туман кенгаши раиси, туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев очди ва олиб борди.
Депутатлар дастлаб “28-Милтиқчи” сайлов округидан депутат Ғайратжон Исақовни сессия котиби этиб сайлаб олдилар.
Шундан сўнг сессия кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасига ўтилди.
Сессия кун тартибидаги асосий масала – Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Учкўприк тумани “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокими А.Маҳмудалиевнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, туман ҳокими сессия кун тартибига киритилган Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш тўғрисидаги масала юзасидан ҳам ахборот берди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.