Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧКЎПРИКЛИК САМАНДАР “ЁШ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ!

×

 2021-03-23 10:04:29    695

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятида “Ёш китобхон” кўрик-танловининг 15-19 ёш тоифасидаги ғолиблари аниқланди.

Танловда иштирок этган Учкўприк тумани Ғиждон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Самандар Юсупов мазкур ёш тоифасида 1-ўринни эгаллади!

1-ўрин учун унга диплом, 40 та турли китоблар жамланмаси ва планшет совға тариқасида берилди.

Эндиликда, Фарғона вилояти шарафини республикада Учкўприк тумани вакили Самандар Юсупов ҳимоя қилади.

Маълумот учун, билимга чанқоқ, том маънода китобсевар Самандар 2018 йилда ҳам айнан шу каби натижани қайд этиб, вилоят босқичида мутлоқ ғолибликни қўлга киритган ва танловнинг республика босқичида фахрли 3-ўрин соҳиби бўлган эди.

Учкўприк тумани ҳокимлиги номидан мазкур ютуқ билан Самандарни, унинг устозлари ва оила аъзоларини самимий қутлаймиз. Унинг Республика босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритишига тилакдошмиз!