Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ
2021-05-31 16:17:04 697
Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманида анорчилик йўналишида ажратиб берилган ер майдонлари назоратсиз қолдирилгани ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмагани қайд этилган маълумотлар эълон қилинди.
Ушбу маълумотда келтирилган масалалар вилоят ва туман ҳокимлиги масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан батафсил ўрганиб чиқилди. Учкўприк тумани ҳокимлиги ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Фарғона вилоятида анор етиштирувчи хўжаликларни ташкил этиш ва ушбу фаолият билан шуғулланувчи хусусий сектор вакилларига кўмаклашиш, инновацион ресурс тежайдиган технологиялар асосида анор кўчатлари ва маҳсулотини етиштириш, уни қайта ишлашни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида анор етиштиришни кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарор асосида вилоятда анор етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ташкил этилиши белгиланган. Учкўприк тумани ҳокимининг 2019 йил 15 февралдаги қарори билан Марказий Фарғона ва Қўштепа массивлари ҳудудида жойлашган
Мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тавсияси билан туманда анорчилик кооперацияси ташкил этиш таклифи билдирилди. Янги тузиладиган кооперация анор боғлари ташкил этаётган фуқароларга фермер хўжаликларини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, серҳосил анор навларини танлаш ва экиш, уларни тўғри парваришлаш, олинган ҳосилни сотиш ва экспорт қилиш каби масалаларда яқиндан кўмак бериши кўзда тутилган.
Ушбу таклиф анорчилик йўналишида ер ажратиб берилган 23 нафар фермерлар томонидан қўллаб-қувватланди. Айни вақтда улар фермер хўжаликларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, ўзларига бириктирилган ер майдонларига анор кўчатлари экишни тўлиқ якунлаш ва зарур агротехник тадбирларни амалга ошириш ишларини бошлаб юборишган.
Бу саъй-ҳаракатлар натижасида Учкўприк туманида анорчилик соҳаси янада ривожланиб, аҳоли бандлиги таъминланади. Ер ўзининг ҳақиқий эгасини топиб, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш тизими янги босқичга кўтарилади.