Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК МАРТА: УЧКЎПРИКДА LAVANDER FESTIVAL – ЛАВАНДА ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2021-06-10 12:43:29    656

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган лаванда фестивалига старт берилди.

Фестиваль доирасида лаванда гули ва ифоридан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, папайя, банан, годжи, киви, зайтунзорлардан иборат саломатлик боғи бўйлаб экосаёҳат, тиббиёт туризми ва мутахассислар кўриги, концерт ва шоу дастурлари ўтказилмоқда.

Фестиваль иштирокчилари лаванда боғларининг бетакрор гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, махсус рецепт асосида тайёрланган лавандали таомлар, музқаймоқ ва салқин ичимликлардан татиб кўриш, лавандазордаги унутилмас фотосессияларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

Фестивалга мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан меҳмонлар, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия каби давлатлардан туристлар, инфлюенсерлар, фотосессия ихлосмандлари ва моделлар, санъаткорлар, журналистлар ва блогерлар ташриф буюрмоқда.

“Меҳригиё” корхонасининг табиий лаванда боғларида ташкилланган Lavander Festival 16 июнга қадар давом этади.

Сиз ҳам оила аъзоларингиз ва дўстларингиз билан ташриф буюриб, Lavander Festival завқини ҳис этинг!