Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧКЎПРИКДА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-06-10 12:46:03    138

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида барпо этилган замонавий тиббий-диагностика марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Туман аҳолисига қулайлик яратиш ҳамда сифатли тиббий ҳизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида қисқа муддатда “BEK ULTRA MED” хусусий клиникаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Қарийб 3 миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган мазкур тиббиёт марказида рақамли рентген, УЗИ ҳамда бошқа замонавий тиббиёт жиҳозлари ўрнатилди. Клиника таркибида 20 ўринли даволаш бўлими, лаборатория, дорихона, ошхона мавжуд.

Замонавий клиникада малакали шифокорлар томонидан кардиология, педиатрия, стоматология, гинекология, терапия, узи-диагностика йўналишларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Янги клиникада бир кунда 100 нафардан зиёд беморни қабул қилиш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди.