Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧКЎПРИКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ

 2021-07-19 16:12:42    466

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда сўнгги йилларда қулай инвестиция муҳитини яратиш, хорижий инвесторларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун имкониятларни кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Натижада хорижий сармоядорларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши ортиб, ҳамкорликдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатлар кўлами кенгайиб бормоқда.

Бугун Учкўприк туманида Туркия, Россия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Хитой каби давлатлар сармоядорлари иштирокида 15 дан ортиқ турли йўналишдаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилган.  

Туманда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этилган истиқболли лойиҳалардан бири 13,1 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция киритилган “Andelai” қўшма корхонасидир.

2020 йилда фойдаланишга топширилган корхонада 50 турдаги эркаклар ва болалар кўйлаклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Ҳозирда 200 нафарга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган корхонада йил бошидан қарийб 2,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Қўшма корхона раҳбари Жианг Гуиненгнинг маълум қилишича, корхона маҳсулотлари Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилинади.

Таъкидлаш жоизки, бу каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши аҳолини иш билан таъминлаш имкониятини яратади, янги ном ва бренд остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшади.