Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧКЎПРИКДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

 2021-08-13 09:35:39    461

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси Манзурахон Салимова, Фарғона вилояти ҳокими маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева, маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ўринбосарлари, фаол хотин-қизлар, нуронийлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда сўз олган сенатор Манзурахон Салимова мустақиллик аталмиш бебаҳо неъматнинг қадр-қиммати, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўлами ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги туб ўзгаришлар хусусида сўз юритди.  

– Шу кунларда халқимиз қутлуғ сана – Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллик байрамига катта тайёргарлик кўрмоқда. Ҳудудларда ўтказилаётган маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари ҳам ушбу айёмни муносиб нишонлашга қаратилган, – дейди Олий Мажлиси сенати аъзоси Манзурахон Салимова. – Мазкур тарғибот тадбирларини ташкил этишдан асосий мақсад, халқимизда шукроналик ҳиссини шакллантириш, Янги Ўзбекистонда янгича дунёқарашни уйғотишдан иборат. Гувоҳи бўлганимиздек, халқимиз ўз ҳаётидаги ўзгаришлардан рози бўлиб, ўтаётган ҳар бир кунига шукрона келтирмоқда. Яратгандан Ватанимизнинг тинчлик ва барқарорлиги бардавом бўлишини сўраб, дуо қилмоқда.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари тинчликнинг қадрига етиш, бефарқлик ва лоқайдликка йўл қўймаслик, халқимизни, айниқса, ёш авлодни ёт ғоялардан асраш каби мавзуларга алоҳида тўхталди. 

Тадбир давомида бир гуруҳ фаол хотин-қизларнинг самарали меҳнатлари эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Айтиш мумкинки, бундай тадбирлар янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшаётган инсонлар қалбини меҳр ва ифтихорга тўлдириш, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ундайди.