Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЖАҲОН ВА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТЛАРИ СОВРИНДОРЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2021-08-13 09:37:05    54

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги “Аҳмад али” спорт мажмуасида халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14-18 июнь кунлари Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида таэквондо WT бўйича 24-Осиё чемпионати ўтказилди. Ўзбекистон шарафини 17 нафар таэквондочи ҳимоя қилган қитъа чемпионатида вакилларимиз 10 та медални қўлга киритиб, энг яхши натижани қайд этишди.

17 давлатдан юздан зиёд спортчи иштирок этган мусобақада тумандошимиз Шаҳбоз Тусматов 74 килограм вазнда бронза медали соҳибига айланди.

Бугун туман ҳокими, сектор раҳбарлари, спортчининг устоз-мураббийлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида терма жамоа машғулотларидан қайтган Шаҳбоз Тусматовни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев спортчини эришган улкан муваффақияти билан қутлаб, унинг бу ютуғи тенгдошлари учун ўрнак бўлишини, унга ҳавас қилган яна кўплаб туманимиз ёшлари спорт соҳасида янги марраларни забт этишга интилишини таъкидлади.

Осиё чемпионати совриндори Шаҳбоз Тусматовга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Маълумот учун, Шаҳбоз Турдалиев 12 йилдан буён таэквандо билан шуғулланиб келади. 3 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. 2018 йилги Осиё Опен халқаро мусобақаси кумуш медали ҳамда 2021 йилги Осиё чемпионати бронза медали соҳиби, бир қатор халқаро мусобақалар совриндори, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси. У айни вақтда Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олмоқда.

Шунингдек, тантанали маросимда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спортнинг Kombat Systems тури бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати мусобақаларида 70 килограм вазнда ғолибликни қўлга киритган Муҳаммаддиёр Йигиталиев ва унинг мураббийи ҳам муносиб тақдирланди.