Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарзандини ёлгиз тарбиялаётган оналарга имтиёзлар берилди

 2021-11-29 10:37:47    1323

PDF yuklash
Chop etish


???? Ҳукумат қарори (654-сон, 21.10.2021 й.) билан Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
➡️ Низомга кўра, ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола 2 ёшга етгунча уни парваришлаш учун бериладиган ҳар ойлик нафақани олиш муддати тугаганидан сўнг болалар нафақасини олиши мумкин.
???? Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади.
???? Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича 18 ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.
✅ Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади. 
???? Оила:????2021 йил 1 сентябрдан – оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда;????2022 йилдан бошлаб – оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади. 
❗️Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тегишли аризаларга асосан “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади.
☑️ Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш ва "Ягона реестр” АТга киритиш бир ойда бир марта амалга оширилади.
???? Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ариза берувчи мурожаат қилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.