Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЧКЎПРИКДА БОШ ҚОМУСИМИЗНИНГ ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗ ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ

 2021-12-07 15:27:39    405

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Учкўприк тумани маданият марказида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

 

Тадбирда туман фаоллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Тантанали маросим аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

 

Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев йиғилганларни ва туман аҳолисини Конституция куни билан табриклаб, Бош Қомусимиз асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида гапирди.

 

Туман ҳокими таъкидлаганидек, халқимиз ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишда, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётир. 

 

Тадбирда Учкўприк тумани прокурори ўринбосари Бекзод Нишонов “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати" мавзусида маъруза қилди.

 

Байрам муносабати билан турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз равнақи ҳамда халқимиз фаровонлигини янада ошириш йўлида улкан ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимларга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

 

Шунингдек, республика ва вилоят миқёсидаги нуфузли кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчи-ёшлар ҳамда уларнинг устоз-мураббийлари ҳам тақдирланди.


Тантанали маросимда туман Маданият бўлими ходимлари, 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳамда 20-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг концерт дастури намойиш этилди.