Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими султонлик ёшлар билан учрашди

×

 2022-01-25 10:03:24    388

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев 5-умумий ўрта таълим мактабида “Султон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар билан мулоқот қилди.
Учрашувда Ёшлар ишлари агентлиги ва ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакиллари, ҳоким ёрдамчилари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, касб-ҳунар эгаллаш, имтиёзли кредит олиш, ишга жойлашиш каби масалаларга оид мурожаатлар ўртага ташланди.
Мурожаатларнинг аксари жойида ҳал этилди, 3 таси кўриб чиқиш учун қабул қилинди, 5 та масала юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Жумладан, Султон қишлоғида яшовчи Толибжон Абдувалиев стол-стул ясаш ускуналари харид қилиш ва айланма маблағни шакллантириш учун 25 миллион сўм имтиёзли кредит сўраб мурожат қилди. Туман раҳбари маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида “Халқ банки” томонидан бир ҳафта муддатда унга кредит маблағлари ажратилишини маълум қилди.
Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва ташаббусга туман ҳокими томонидан атрофлича жавоб берилиб, масалаларнинг ечими юзасидан шу жойнинг ўзида аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 
Туман ҳокими шунингдек, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг турмуш шароитини ўрганди, муаммо ва таклифларини тинглади. Ҳудуддаги оилавий тадбиркорлар фаолияти билан танишди.