Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими маҳаллада сайёр қабул ўтказди

×

 2022-01-25 10:04:40    374

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ҳудудларда фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганмоқда. 
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда.
Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Тепақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, суюлтирилган газ етказиб бериш, бандликни таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларга оид бўлди.
Қабулда иштирок этган Акбар Абдуллаев туман ҳокимига маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни шағаллаштириш, янги трансформатор ўрнатиш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. 
Мурожаатга асосан, жорий йил якунига қадар маҳалла ҳудудидаги 2 минг 700 метр ички йўлларга шағал ётқизилиши, янги трансформатор пункти ўрнатилиши маълум қилинди.
Аҳоли мурожаатларининг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.