Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

КИЧИК ТОМОРҚАДАГИ КАТТА ХАЗИНА

 2022-04-07 13:11:07    58

PDF yuklash
Chop etish


Ҳовли, томорқа – юртнинг бир парча гўзал гўшаси, дейишади. Ҳовлини саранжом-саришта қилиб қўйиш, томорқада рўзғор учун мевали дарахт-у экинларни экиш, расамади қилиб парваришлаш, аввало, юртга меҳрлиликнинг бир бўлаги. Қолаверса, ҳар бир қарич ер – чинакам хазина. Ундан келадиган даромад рўзғор камини бутлайди, оила бюджетини тўлдиради.

Учкўприк туманининг Ҳасанқора қишлоғида томорқадан фойдаланиш борасида катта тажриба мактаби яратилган. Қишлоқ аҳолисининг аксарияти эртанги сабзавот кўчатлари етиштириш билан шуғулланади. Ҳар йили босиқчма-босқич 10 миллион донага яқин сабзавот кўчатлари етиштирилиб, нафақат атроф туманларга, балки қўшни вилоятларга ҳам етказиб берилаётгани ҳасанқораликларнинг миришкорлигидан далолат.

Ҳасанқоралик Муҳаммаджон Собиров томорқадан фойдаланишда ўзига хос тажрибага эга соҳибкорлардан. У 10 сотих ерда 9 та кичик иссиқхона ташкил этиб, қиш ва баҳор ойларида сабзавот кўчатларидан, ёзда эса картошка ва булғор қалампиридан мўл ҳосил етиштирмоқда.

– Тупроқ ва иқлим шароитимиз бир йилда сабзавот ва бошқа экинлардан уч мартагача ҳосил олиш имконини беради, – дейди Муҳаммаджон Собиров. – Иссиқхона усулида помидор, бодринг, қалампир, бақлажон, карам кўчатлари етиштириб, йилига уч марта ҳосил оляпмиз. Даромад ҳам шунга яраша – бир мавсумда соф фойдамиз 25-30 миллион сўмни ташкил этмоқда. Кўчат мавсуми январдан бошланиб, июнь ойига қадар давом этади. Шу давр мобайнида маҳалламиздан харидорларнинг қадами узилмайди. Етиштирган кўчатларимизни қўшни туманлардан, Андижон ва Наманган вилоятларидан ҳам харидорлар келиб, олиб кетишади.

Шу қишлоқда яшовчи Шамсиддин Фармонов ҳам ёшлигидан турли сабзавот кўчатлари етиштириш билан шуғулланиб, томорқасидан унумли фойдаланиб келади. У 10 сотихли томорқада 10 та кичик иссиқхона ташкил қилиб, помидор, қалампир, бодринг, булғор қалампири кўчатларини етиштириб, харидорларга етказиб бермоқда. Миришкор томорқачи бу мавсумда янги тажрибага қўл урди. Томорқасида 2,5 сотихли иссиқхона қуриб, бу ерга 3,5 минг туп қулупнай кўчати экди. Ҳозирда қулупнай кўчатлари мўл ҳосил туккан.

Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг айтишича, қишлоққа нафақат атроф туманлардан, балки қўшни вилоятлардан ҳам кўчат излаб келишади.

– Маҳалладошларимиз кўчат етиштиришни бундан 50-60 йил илгари ўзлаштиришган. Дастлаб бу юмуш билан 5-6 та оила шуғулланган. Бугунга келиб 300 дан зиёд томорқа эгалари кўчатчилик билан банд, – дейди Акрамжон Ёрматов.

Дарҳақиқат, ишлаган, меҳнат қилган одам кам бўлмайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 1 сотих ерда 300-350 килограмм помидор, 250-300 килограмм бодринг, 600-650 килограмм пиёз, 400-450 килограмм сабзи етиштириш мумкин. Бошқача айтганда, тер тўкиб меҳнат қилсангиз, бир қарич ердан 2 килогача ҳосил олиш имкониятига эга бўласиз. Шундай экан, сиз ҳам ҳар қарич ердан унумли фойдаланаётган юртдошларимиздан ибрат олиб, томорқангизни чинакам даромад манбаига айлантиринг.

Зеро, рўзғори обод оилада хотиржамлик, дастурхонида тўкин-сочинлик бўлади. Бугун Президентимиз жон куйдириб, одамларни тадбиркорликка ундаётгани, хонадонидаги кичик имкониятлардан ҳам самарали фойдаланишга даъват этаётганининг боиси ҳам шунда.