Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

КИМЛАРГА ҲАР ОЙ 300 МИНГ СЎМДАН БЕРИЛАДИ?

 2022-07-29 10:37:04    231

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-274-сон қарори қабул қилинди. Қарор билан ушбу тоифага кирувчи 4 минг 400 нафарга яқин фуқароларга қўшимча 300 минг сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварида) ҳамда йилига бир марта компенсация пул тўловлари – 4 миллион 500 минг сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари) миқдорда тўланиши белгилаб ўтилди. Компенсация пули ҳар йили август ойида пенсия тайинлаш ваколати юклатилган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

Авваллари юқоридаги тоифага кирувчи шахсларга ҳар ой 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена маҳсулотлари етказиб берилар эди. Эндиликда қўшимча тўлов бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена маҳсулотлари ўрнига ҳар ойда бериб борилади.

Ушбу тоифага кирган фуқароларнинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тиббий ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади. Пенсия тайинлаш ваколати юклатилган ташкилотга фуқаронинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотлар етказилади.

Бугунги кунда Учкўприк туманида 1 нафар уруш қатнашчиси хамда 2 нафар ўзгалар парваришига муҳтож кексалар бўлиб, ушбу шахслар юқоридаги имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Иқболжон СУЛТОНОВ,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Учкўприк туман бўлими бошлиғи