Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТНОМА ҚАЕРДАН ОЛИНАДИ?

 2022-07-29 10:42:11    275

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига асосан фуқаролар «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонунчилик ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган тартибда бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидирлар.

Бунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 3 дақиқа ичида бкелгиланган шаклда маълумотнома тақдим этилади.

Ушбу маълумотнома оила (шахс) «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади.

Агар битта оила сўнгги 12 ой давомида кетма-кет «Ягона реестр» АТ орқали бир неча маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган бўлса, бунда маълумотноманинг амал қилиш муддати ушбу оила охирги маротаба кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошланади.

Маълумотнома тақдим этилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Иқболжон СУЛТОНОВ,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Учкўприк туман бўлими бошлиғи