Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

 2022-08-06 15:29:14    207

PDF yuklash
Chop etish

Учкўприк туманидаги марказий маданият уйида дўстлик фестивали бўлиб ўтди. Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, ёшлар ва маҳалла фаоллари, туманда истиқомат қилувчи турли миллатлар вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов мамлакатимизда Халқлар дўстлиги кунини нишонлашдан асосий мақсад — турли миллат ва элатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборат эканлигини таъкидлади. Ушбу кунда Ватанимизда истиқомат қилаётган барча миллатларнинг ўз урф-одатлари ва асрий қадриятлари янада эъзозланишини, эзгулик, бирдамлик, тинчлик ва осойишталик тараннум этилишини қайд этиб, тадбир қатнашчиларига туман ҳокимининг байрам табригини етказди.

Таниқли санъаткорлар, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан ижро этилган кўпмиллатли халқимизни улуғловчи, Ватан ва истиқлолни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар ҳамда рақслар байрам иштирокчиларига кўтаринкилик улашди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилдан буён 30 июль – Халқлар дўстлиги куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. 

БМТ Бош Ассамблеяси 2011 йилда қабул қилган резолюцияда халқлар, давлатлар, маданиятлар ва инсонлар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш билан боғлиқ ҳаракатларга илҳомлантириш ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни (International Day of Friendship)  сифатида белгиланган. 

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари истиқомат қилади. Шунингдек, юртимизда кўплаб миллий маданий марказ фаолият юритмоқда. Умумтаълим мактабларида ўқитиш етти тилда олиб борилади. 