Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ АСОСИДА ҚИШЛОҚҚА 25 ТА ЯНГИ ЭЛЕКТР ТАЯНЧ УСТУНИ ЎРНАТИЛДИ

 2022-08-08 10:33:28    232

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.

Жумладан, Ҳасанқора қишлоғи аҳолисига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида 25 та янги электр таянч устунлари олиб келинди.

Учкўприк тумани ҳокими Аброржон Асқаров томонидан ушбу ҳудудни "маҳаллабай" ўрганиш жараёнида аҳоли мурожаатлари асосида электр таъминоти корхонаси масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилган эди.

Ушбу мурожаат қисқа фурсатда ижобий ҳал этилиб, ҳудудга янги электр таянч устунлари олиб келинди. Айни вақтда ҳар икки қишлоқда темир-бетон таянчларини ўрнатиш ишлари якунланди.

Туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Наримонжон Мелиқўзиевнинг маълум қилишича, мазкур ҳудудда режа асосида 800 метр янги ҳаво тармоқлари тортилган.

Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 300 га яқин истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланади.