Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи тамойили амалда

 2022-08-10 10:17:24    225

PDF yuklash
Chop etish



Тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 28 июндаги 162-сон фармони билан солиқ маъмуриятчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди.

 

Хусусан, 2022 йил 1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бекор қилинди. Шунингдек, ҚҚС маъмуриятчилиги соддалаштириб, мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

 

Бундан ташқари, юқоридаги фармон билан 2023 йил 1 мартга қадар ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодларини нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмаслиги белгилаб қўйилди. Албатта, бу каби ўзгаришлар тадбиркорлар учун қўшимча имкониятлар яратади.

 

Учкўприк тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи тамойили асосида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

 

Тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Хусусан, 2022 йил олти ой давомида солиқ ходимлари томонидан 631 та тадбиркорлик субъектини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида 536 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Солиқ идоралари ходимлари тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолият юритади. Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан 90-860-98-41  рақами орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбасига мурожаат қилиши мумкин.