Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

 2022-08-10 19:41:22    218

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани ҳокимлигида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Умида Абдуллаева, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова, тегишли ташкилотлар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Очиқ мулоқотда ҳудудларда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, бу борада  ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари билан боғлиқ чора-тадбирлар самарадорлиги таҳлилий муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, оилаларда ижтимоий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларнинг олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эрта турмуш ва эрта туғруққа йўл қўймаслик билан боғлиқ масалалар юзасидан маърузалар тингланди.

 

Мулоқот давомида оила жамиятнинг муқаддас даргоҳи ҳисобланиши, уни асраб-авайлаш ҳар бир оила аъзосининг, айниқса, эр ва хотиннинг асосий вазифаси эканлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, ота-онанинг ўрни, эр ва хотин муносабатлари, фарзандлар тарбияси муҳим эканлиги ҳақида гапириб ўтилди.

 

Тадбирда таъкидланганидек, оила – ҳар бир инсон учун камолга етадиган муқаддас қўрғон. Уни асраш, ҳар томонлама муҳофаза қилиш зарурат бўлиб, Учкўприк туманида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Маҳалла фаоллари, отинойилар, имом-хатиблар, кўпчиликка ўрнак кекса нуронийлар ҳамда мутасадди давлат муассасалари ҳамкорлигида оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш юзасидан самарали тарғибот тадбирлари, таъсирчан чоралар кўрилмоқда.

 

Семинар давомида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари ўз амалиётида дуч келаётган муаммоли ҳолатлар юзасидан саволлар беришди.