Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Тўқсонқовун” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла тиббиёт пункти иш бошлади

 2022-08-11 19:37:43    215

PDF yuklash
Chop etish


“Тўқсонқовун” маҳалла фуқаролар йиғинида янги ташкил этилган маҳалла тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.

“Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан 2022 йил 1 майдан бошлаб бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан олис масофада жойлашган маҳаллаларда маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилиши белгиланган эди.

Ушбу қарор ижроси доирасида Учкўприк туманидаги дастлабки маҳалла тиббиёт пункти “Тўқсонқовун” маҳалла фуқаролар йиғинида иш бошлади. Ушбу маҳалла тиббиёт пункти зарур тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланди. Унда бир нафар оила шифокори, икки нафар патронаж ҳамшира фаолият олиб боради.

Уч минг етти юз нафар аҳоли истиқомат қилаётган ҳудудда шундай масканга анчадан буён эҳтиёж бор эди. Тўқсонқовунликлар бориши керак бўлган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси “Катта қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган бўлиб, орадаги масофа қарийб етти километрни ташкил этарди. Шу боисдан ҳам 61-оилавий поликлиниканинг филиали сифатида иш бошлаган тиббиёт пункти очилишини маҳалла аҳли хурсандчилик билан кутиб олди. 

2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Учкўприк туманидаги яна 3 та манзилда – “Чанг”, “Янгийўл” ва “Сой бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинларида худди шундай маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилмоқда.