Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Обод қишлоқ” дастури амалда: қишлоқ кўчаларига қирқ йилда илк марта асфальт ётқизилди
2022-08-26 17:41:51 237
Учкўприк туманидаги “Қораянтоқ” ва “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинлари “Обод қишлоқ” дастури асосида кўркам қиёфа касб этмоқда.
Қишлоқ ва маҳаллалардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва ободонлаштириш, янги хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш, шунингдек, уларда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, бу борадаги ишларни юқори босқичга кўтаришда Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Обод қишлоқ” дастури муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Учкўприк туманидаги “Қораянтоқ” ва “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, туман йўлсозлари томонидан дастур ижроси доирасида “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўллар равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда.
Қораянтоқ қишлоғи Маънавият кўчасининг 1 минг
Маҳалла фаолларининг таъкидлашича, мазкур кўча охирги марта 1983 йилда асфальтланган. “Обод қишлоқ” дастури ижроси доирасида қарийб 40 йилдан сўнг Маънавият кўчаси равон ва соз ҳолатга келтирилди.
Қайд этилишича, шу кунга қадар “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қарийб 6 минг метр ички йўлларга асфальт ётқизилган. Ҳудудларда дастур асосида ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.