Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар жиноятчилигини олдини олишда Фарғона тажрибаси: муаммо ва ечимлар

 2022-09-13 18:56:53    29

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ёшлар жиноятчилигини олдини олишда Фарғона вилояти тажрибаси: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилмоқда.
Ушбу конференция олдидан Учкўприк туманида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактик тадбирларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди.
Семинар давомида “Ички ишлар бўлимлари профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар билан маҳаллаларда ишлаш дафтари”ни амалиётга жорий этиш жараёни, бундан кўзланган мақсад ва натижалар ҳақида маълумот берилди.
Ўқув семинарида ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг омиллари, уларга имкон бераётган шарт-шароитлар, ушбу иллатни бартараф этиш йўллари, бу борада хориж мамлакатларининг тажрибаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. 
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ёшлар жиноятчилигига асосан носоғлом муҳитда вояга етган, ота-оналар назоратисиз қолган қатлам вакиллари қўл уришади. Уларнинг ўз вақтини бесамара ўтказиши, қаровсизлиги охир-оқибат турли салбий иллатлар таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатимизда ушбу муаммонинг олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани натижасида ёшлар жиноятчилиги билан боғлиқ кўрсаткичлар йилдан-йилга яхшиланмоқда. 
Ёшлар муаммоларини ўрганиш амалиётини такомиллаштириш, уларни ўйлантираётган муаммоларни “маҳаллабай”, “оилабай” ва “фуқаробай” тизимида жойида ҳал қилиш, ёшлар жиноятчилигини назорат қилишнинг электрон модулини татбиқ этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятига электрон ахборот платформа тизимини жорий қилиш, ёшларга оид муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни янада такомиллаштириш борасида билдирилган таклиф ҳамда тавсиялар семинар иштирокчиларининг диққат-марказида бўлди.