Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида “Агромарказ” ва “Агролаб” иш бошлади

 2022-09-15 14:34:16    226

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида Агробанк томонидан ташкил этилган “Агромарказ” ва “Агролаб” иш бошлади. Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров, сектор раҳбарлари, банк вакиллари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирок этди.

 

Марказда томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари, класстерларга уруғлар етказиб бериш, ихчам иссиқхоналар қуриш, сув тежовчи технологияларни қўллаш, агроном ва ветеринар маслаҳатлари, тайёр маҳсулотларни етиштириш ва сотишга кўмаклашиш ҳамда техника хизматлари кўрсатилади.

 

Таъкидланишича, марказ қошида ташкил этилган лабораторияда соҳа мутахассислари томонидан махсус ускуналар ёрдамида ўсимликлардаги зараркунанда ва касалликлар диагностика қилиниб, бу юзасидан муҳим тавсиялар берилади.

 

Шунингдек, фермер хўжаликларининг талабига кўра ўсимликлар ҳимоясини таъминлаш билан бирга, минерал ўғитлар, мини техникалар, ҳайвонлар учун озуқа етказиб берилади.

 

Маркетинг, сотиб олиш ва қайта ишлаш бўлимида ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари савдо дўкони, ветеринария дорихонаси, банк ва суғурта хизматлари ҳам йўлга қўйилмоқда.