Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда илғор фермерлар пахта тайёрлаш шартнома режасини қисқа муддатда бажарди

 2022-09-19 18:04:58    29

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида эрта баҳорда жорий йил ҳосили учун 5 минг 720 гектар майдонга эзгу ниятлар билан чигит уруғлари қадалган эди. Айни кунга келиб фермер хўжаликлари томонидан далаларда мўл ҳосил етиштирилиб, йиғиб-териб олиш ишлари бошлаб юборилди.

Пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик, бирдамлик билан бошлаган, ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олишга астойдил киришган илғор фермерлар пахта тайёрлаш шартнома режасини қисқа муддатда бажармоқда.

“Қўштепа сардори”, “Фаровон порлоқ фидойиси” ва “Бегали Баҳромжон” каби илғор фермер хўжаликлари туманда биринчилардан бўлиб пахтадан муносиб хирмон кўтаришди.

“Холдорали ота Маткаримов” фермер хўжалиги жорий мавсум учун 27,4 гектар майдонга чигит қадаб, мўл ҳосил етиштирди. Фермер хўжалиги пахтакорлари белгиланган 104 тонна ўрнига қарийб 106 тонна пахта топшириб, шартнома режасини ортиғи билан бажарди. Фермер хўжалиги дала майдонларида ҳали ҳосил мўл, миришкор деҳқонлар ҳосилдорликни 45 центнерга етказишни кўзлаб турибди.

Туман ҳокими Аброржон Асқаров “Холдорали ота Маткаримов” фермер хўжалиги дала шийпонида бўлиб, миришкорларни эришган муносиб ғалабаси билан табриклади. Илғор фермер ва ишчиларнинг меҳнатлари эътироф этилиб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Теримнинг бориши ва ҳашарчиларга яратилган шароитлар билан танишган туман раҳбари, теримчилар билан самимий мулоқот қилди. Уларга ҳалол ва баракали меҳнатларида унум тилади. Энг илғор теримчилар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Туманда пахта тайёрлаш йиллик шартнома режасини бажарган фермер хўжаликлари сафи тобора ортиб бормоқда. Асосий  мақсад, катта  меҳнат эвазига  етиштирилган  ҳосилни нес-нобуд қилмай териб олишдир.