Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

«Ташаббусли бюджет»нинг жорий йилги 2-мавсуми якунланди, унда Учкўприк туманидан 4 та лойиҳа ғолиб деб топилди

 2022-09-19 18:27:15    26

PDF yuklash
Chop etish


«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми якунланди. Молия вазирлигининг маълум қилишича, республика бўйича жами 1418 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, Учкўприк тумани ташаббускорлари томонидан илгари сурилган таклифлардан умумий қиймати 4 миллиард 570 миллион сўм бўлган 4 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми ижроси доирасида “Ғози ғиждон”, “Машад” ва “Анҳор бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида қарийб 12 километр ички йўлларга асфальт ётқизилади. Шунингдек, “Катта қашқар” маҳалласига трансформатор пункти ўрнатилиши, янги бетон таянчлари олиб келиниб, 5 минг метрга яқин тармоқ тортилиши кўзда тутилган.