Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда 180 ўринли янги боғча бунёд этилмоқда

 2022-10-04 15:51:28    178

PDF yuklash
Chop etish



Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.

 

Учкўприк туманида ҳам мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ортиб бормоқда. Мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда.

 

Туманнинг “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 17-давлат мактабгача таълим муассасаси учун икки қаватли замонавий бино қурилмоқда.

 

Лойиҳа қиймати 5 миллиард 155 миллион сўмдан ортиқ бўлган ушбу янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилгандан сўнг 180 нафар кичкинтойни бағрига олади.

 

Айни кунда мактабгача таълим муассасасида “Фарғона кристал қурилиш” пудратчи ташкилоти қурувчилари томонидан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Маълумот учун, 2017 йилда Учкўприк туманида 33 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб борган. Бугун туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони 175 тага етган бўлиб, шундан 41 таси давлат, 132 таси оилавий ва 2 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги муассасалардир.

 

2017 йилда Учкўприк туманида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари 3 минг 620 нафарни ташкил этган бўлса, ўтган давр мобайнида ушбу кўрсаткич қарийб 5 баробарга ортган. Бугун туманда 15 минг 121 нафар боғча ёшидаги болалар мактабгача таълимга қамраб олинган.