Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳнат ярмаркасида 108 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди

 2022-10-06 11:26:22    194

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманидаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида навбатдаги кенг кўламли меҳнат ярмаркаси ва маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.

 

“Аёллар ва ёшлар ижтимоий ҳимояда” меҳнат ярмаркаси “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли фуқаролар, шу жумладан, ёшлар бандлигини таъминлаш, фуқаролар учун доимий даромад манбаларини яратиш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида ташкил этилди.

 

Фарғона вилояти прокуратураси, Учкўприк тумани ҳокимлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда тижорат банклари ташаббуси билан ўтказилган ярмаркада тумандаги корхона ва ташкилотлар, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган йирик тадбиркорлик субъектлари томонидан 682 та бўш иш ўрни таклиф қилинди.

 

Ярмарка давомида тадбиркорлик субъектларига 45 нафар, бошқа ташкилотларга 63 нафар хотин-қизлар ва ёшларни ишга қабул қилиш бўйича меҳнат шартномалари тузилди. 60 нафар ёшлар ва аёллар касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилди, 100 нафари эса вақтинчалик жамоат ишларига жалб этилди.

 

Бундан ташқари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил 120 нафардан зиёд аёллар ва ёшлар жалб қилинди. Уларга прокуратура, ёшлар ишлари агентлиги, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутассади ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.

 

Шунингдек, ярмарка доирасида тадбиркорлик субъектлари, таъминотчи корхоналар, тижорат банклари томонидан ишлаб чиқариш, иссиқхона, уй-рўзғор буюмлари ва тикувчилик каби соҳаларга оид маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.