Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи тамойили амалда

 2022-10-06 15:00:09    212

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 28 июндаги "Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида солиқ маъмуриятчилигига қатор ўзгартиришлар киритилди. 
Хусусан, 2022 йил 1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулк объектларига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бекор қилинди. Шунингдек, мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилиши амалиёти йўлга қўйилмоқда.
Бундан ташқари, юқоридаги фармон билан 2023 йил 1 мартга қадар ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодларини нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмаслиги белгилаб қўйилди. Албатта, бу каби ўзгаришлар тадбиркорлар учун қўшимча имкониятлар яратади. 
Учкўприк тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Хусусан, 2022 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида солиқ ходимлари томонидан 845 та тадбиркорлик субъектини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида 845 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтерияни юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Солиқ идоралари ходимлари тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолият юритади. Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан 90-860-98-41  рақами орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбасига мурожаат қилиши мумкин.