Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди

 2022-10-06 15:01:12    179

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 20 нафар йигит-қизга тикув машиналари ва меҳнат қуроллари тарқатилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этди.
Тадбир аввалида туман ҳокими аҳоли, хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаини яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш орқали аниқ ва манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Бугун “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг яна 20 нафари учун доимий даромад манбалари яратиб берилди. Бунда уларнинг қизиқиши, имконияти ва иқтидори алоҳида эътиборга олинди.
Тадбирда 12 нафар хотин-қизга замонавий тикув машиналари, 8 нафар ёшга эса пайвандлаш жиҳозлари, мини-инкубаторлар топширилди.  Эътиборли жиҳати, бу ускуналар ёшларга субсидия асосида бепул берилди.
Бу орқали яна 20 нафар ёшларнинг тикувчилик, чилангарлик, пайвандлаш, мебелларга ишлов бериш каби йўналишларда бандлиги таъминланди. Эндиликда улар буюртмалар асосида иш олиб боради. 
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши ҳар бир ўғил-қиз тақдири давлатимиз назоратида, эътиборида эканлигидан далолат. Ёшларни касбга, илмга йўналтириш эса мамлакатимизнинг буюк келажагини, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлайди.