Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда “Кексалар ҳафталиги” доирасида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

 2022-10-07 16:26:37    185

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ушбу ижтимоий-маърифий лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.
"Кексалар ҳафталиги" доирасида маҳалла фуқаролар йиғинларида нуронийлар иштирокида очиқ мулоқотлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Турли спорт мусобақалари, "Қўша қариш саодати" мавзусидаги маърифий тадбирлар ҳафталикка янада қизиқарли руҳ бағишламоқда.
Бугун “Учкўприк” маҳалла фуқаролар йиғинида мазкур ҳафталик доирасида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ташкилланди. Унда маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва нуронийлар файзли дастурхон атрофида жам бўлди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
9 октябрга қадар давом этадиган "Кексалар ҳафталиги" доирасида нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни моддий-мъанавий қўллаб-қувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлашга қаратилган амалий ишлар кўлами янада ортади.