Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Келажак касблари” лойиҳаси доирасида 79 нафар ёш замонавий касбларга бепул ўқитилади

 2022-10-15 10:32:14    193

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида Ёшлар ишлари агентлигининг “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида 79 нафар ёш замонавий касбларга бепул ўқитилади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда ёшларга замонавий касбларни бепул ўрганиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар туман ҳокими ўринбосари Шуҳратжон Позилов ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Ботиржон Шокиров томонидан топширилди.

Қайд этилишича, “Келажак касблари” лойиҳасида ўқиш истагини билидириб 3 кун давомида 92 нафар ёш ариза топширган. Ушбу мурожаатлар маҳаллалардаги ёшлар етакчилари томонидан ўрганилиб, 79 нафар ёшларга ўқиш учун тавсия берилган.

Тавсиянома олган ёшларнинг 33 нафари "Everest future" нодавлат таълим марказида инглиз тилини, 46 нафари эса "IT-PARK Farg'ona" ўқув марказида дастурлаш, web dizayn ҳамда grafik dizayn сирларини олти ой давомида бепул ўрганади. Ўқиш ҳаражатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.