Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат: оилавий шифокорлик уйида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

 2022-10-17 15:02:54    172

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманидаги «Чорбоғ» оилавий шифокорлик уйида бошланган таъмирлаш ишлари якунига етказилмагани ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

 

Учкўприк тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

 

Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Натижада аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати тубдан ўзгариб, бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматлари такомиллашиб бормоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони асосида янги оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ташкил этилмоқда.

 

Мазкур фармон ижроси доирасида фаолияти йўлга қўйилган «Бобошбек» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 60-сонли оилавий поликлиникага қарашли «Чорбоғ» шифокорлик уйида ҳудуддаги 7 минг нафардан ортиқ аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

 

2022 йилнинг февраль ойида шифокорлар ва беморларга қулай шароит яратиш мақсадида «Чорбоғ» шифокорлик уйида туман ҳокимлиги кўмагида ҳомийлик асосида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган.

 

Шифокорлик уйида таъмирлаш ишларини якунига етказиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 217 миллион сўм ажратилган.

 

Айни вақтда муассаса биносининг барча ром-эшиклари янгисига алмаштирилмоқда. Шундан сўнг бинонинг поли ва иситиш тизими янгиланади. Таъмирлаш ишларидан сўнг бу ерда шифокорлар ва беморлар учун муносиб шароит яратилади.