Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида “Меҳр дафтари”га киритилган йигит-қизларга ноутбук ва тикув машиналари топширилди

 2022-10-31 09:53:15    169

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Меҳр дафтари”га киритилган бир гуруҳ йигит-қизларга ноутбук ва тикув машиналари топширилди.
Шу муносабат билан туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбирда туманда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди. 
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида “Меҳрибонлик уйи”, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида “Меҳр дафтари” тизими жорий этилиши белгиланган эди.  
Ушбу қарор асосида “Меҳр дафтари” жорий этилиб, унга етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни киритиш ҳамда белгиланган тартибда кўмак бериш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, “Палохон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Ҳожиакбар Нуриддиновга автомашиналар таъмирлаш устахонасини жиҳозлаш учун 10 миллион 500 минг сўмлик техник асбоб-ускуналар олиб берилди.
Шунингдек, Бегвачча қишлоғида яшовчи Тожимуҳаммад Фозилов ҳамда қурбонқашқарлик Нигинабону Абдуғаниевага ахборот технологиялари ва дастурлаш асосларини ўрганишлари учун ноутбук топширилди.
Бундан ташқари, Қумариқ қишлоғида яшовчи Ферузабону Азизова ва бегмуродлик Мадина Эркаеванинг бандлигини таъминлаш мақсадида улар замонавий тикув машиналари билан таъминланди. 
Туманда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.